s
USD: Rub: Eur:
2021-09-09 344

Гурлан туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари ҳамда Гурлан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.З. валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 360 000 Туркманистон манатини фуқаро А.га 100 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 59 300 Туркманистон манатини 17 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид