s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 375

Педагогларни 1 синфларни рўйхатга олишга жалб қилиш мумкинми?

Ассалому алайкум. Микрохудуд буйича саволим бор эди. Мактабдаги укитувчилар микрохудудга уйларга бориб фарзандингиз 1 чи синфга бориши керак деб юришга микрохудудга боришга мажбурми? Шу масала буйича кандайдир хукукий жужжатми ёки конун борми. Бу масалага ёрдам берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мажбурий меҳнат эмас. 

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига мувофиқ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада касбий фаолиятга боғлиқ бўлмаган ишларга дейилган. Бунда ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш, аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ва бошқалар педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар тоифасига киради.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 39-бандига кўра мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Бунда бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари инобатга олинади.

Эътибор берган бўлсангиз, болалар умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиниши белгиланган. 

✅ Шунга кўра бу масалада мактаб директор бу вазифани бажариш учун мактаб ходимларни жалб қилишга ҳақли.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлаш ҳақидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-илова асос бўлади.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти A.Abdusheripov

Мавзуга оид