s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 951

Прокуратура текшириш давомида бошқа йўналиш чиқиб қолса, уни ҳам текширишга ваколати борми?

Ассалому Алайкум. прокуратура бир ташкилотни аник бир йуналиш буйича текшириш учун хат чикириб оглхлантириб. текширув давомида бошка йуналишларни хам текширишга ваколати борми

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасида Қонунлар ижроси устидан назорат предмети кўрсатилган. 

Унга кўра Вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети ҳисобланади.

✅ Текширув давомида агар текширув предмети бўлмаган бошқа йўналиш бўйича ҳам қонунбузарлик аниқланадиган бўлса, у ҳолда бошқа йўналишни ҳам текширишга ҳақли.

Прокуратуранинг ваколати қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид