s
USD: Rub: Eur:
2024-12-12 765

Ассалом алекум 31.03.2024 йилда ташкилот бн шартнома тузилган. Тулови угган. Фирма фактура жунатган ва жами шартнома суммасини солиғини тулаган. Лекин июнь ойида ушбу шартнома 2 томонлама бекор килинган. Энди туланган соликди кандай кайтарса булади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли (https://lex.uz/docs/4948595) қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварак- фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" низомнинг 40-бандига асосан товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан қуйидаги ҳолларда реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) етказиб бериш қийматига уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритилган тақдирда, ушбу товарларни (хизматларни) олувчи
томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади:
- товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
- кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда:
- битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан, жўнатилган товарларнинг, - --кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда
- товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.

Мазкур низомнинг 44-бандиг (https://lex.uz/docs/4948595)а асосан ушбу Низомнинг 40-бандида қайд этилган ҳолатлардан ташқари куйидаги ҳолатларда илгари ёзиб берилган хисобварак-фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига олувчи томонидан тасдиқланадиган тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади
- хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда;
- илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда.

Ҳасобварақ-фактураларга юқоридаги шартлар асосида ўзгартириш киритилганда ёки бекор қилинганда қайта ҳисобот тақдим этилиши лозим.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov

Мавзуга оид