s
USD: Rub: Eur:
2025-12-26 279

Иқтисодий судлар томонидан кўрилган ишлар таҳлили

Иқтисодий судлар томонидан кўрилган ишлар таҳлили

 

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Хоразм вилояти иқтисодий судлари томонидан 2025 йилнинг
11 ойи давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, мазкур даврда биринчи инстанция судларида жами
29.349 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4.943 та ёки 16,8 фоизга кўпайган.

Жами кўрилган ишлардан 25 111 таси қаноатлантирилган, 3 740 таси бўйича даъво рад этилган, 326 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган,
172таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Жами кўрилган ишларнинг 13 701 таси, яъни 46,7 % сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланган.

Кўрилган ишлар туманлараро судининг ҳар бир судьясига 380,6 тадан тўғри келган.

Шунингдек, ушбу даврда хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида
1 566 та ишлар кўрилиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари тикланиб, уларнинг фойдасига 157 млрд 636 млн сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. 

Одил судловни амалга ошириш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан бевосита юзма-юз очиқ мулоқот шаклларини кенгайтириб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган хуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Махмуд Қазақов, Хоразм вилоят судининг иқтисодий

ишлар бўйича судьяси

 

Мавзуга оид