s
USD: Rub: Eur:
2024-12-05 291

Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?

Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) 7-қисмига асосан  жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
  ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
  ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
  резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
  1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
  ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
  жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани. 

Шунингдек, МК 228-модданинг (https://lex.uz/docs/6257288#6261538) 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин.  

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид