s
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди. Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.
Шовот туман адлия бўлими
ЮХКМ бошлиғи К.Х.Исмоилов