s
Assalomu alaykum! Men 1971-yil 9-aprelda tug‘ilganman. 34 yillik ish stajiga egaman. Bu yil pensiyaga chiqsam bo‘ladimi? O‘qituvchiman
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган.
Ушбу қонун 12-1-моддасида белгиланган, унга кўра камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Бу қоида фақат аёл ходимларга берилган имтиёз ҳисобланади.
✅ Демак, сиз ҳам 54 ёшда пенсияга чиқишга ҳақлисиз.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов