s
USD: Rub: Eur:
2024-12-19 898

Мактаб ўқувчисини жазога тортса бўладими?

Ҳозирда мактаб ўқувчилари томонидан содир этиладиган турли ҳуқуқбузарликлар учраб туради. Мисол учун бошқа ўқувчилар билан жанжаллашиш, бошқа ўқувчиларга тухмат ёки уларни ҳақорат қилиш ва бошқалар.

Бундай вазиятларда ҳуқуқбузарга эмас, уларнинг ота-онасига жазо чораси қўлланилиши ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу ўқувчининг маъмурий ёки жиноий жазо чораси қўллаш ёшига етмаганлиги билан изоҳланади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши 16 ёш этиб белгиланган (https://lex.uz/docs/-97664#-97672).

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ҳам 16 ёш этиб белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ айрим жиноят учун 14 ёки 18 ёшдан бошлаб шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (https://lex.uz/docs/-111453#-111481).

Демак, ўқувчи содир этган ҳуқуқбузарлиги ва ёшидан келиб чиқиб жавобгарликка тортилиши mumkin

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonaulti A.Abduaheripov

Мавзуга оид