s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 437

Ҳукумат қарори (784-сон, 11.12.2025 й.) билан “Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариб

 Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади.

✅ Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади.

 Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади:

▪️ тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари;

▪️ соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари;

▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар.

 Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади.

 Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

 субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда;

 маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда;

 тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда. Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид