s
USD: Rub: Eur:
2024-12-19 638

15 сутка қамалган шахс ўқитувчи бўлиши mumkinmi.

Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 15-моддасига асосан Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
 қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
 қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
 педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Шунга кўра маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги суднинг қарорида педагогик фаолият билан шуғулланиш мумкин эмаслиги қайд этилган бўлсагина ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмас.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид