s
USD: Rub: Eur:
2021-07-14 827

Агентликда Ҳиндистон "Asian News International" Ахборот агентлиги мухбири билан учрашув бўлиб ўтди

Хабар берилганидек, 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Мазкур конференфия доирасидаги тадбирларга иштирок этиш учун 40 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотдан давлат арбоблари, сиёсатчилар, етакчи шахслар ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришмоқда.

Халқаро форум меҳмон иштирокчиларидан бири – ҳиндистонлик "Asian News International" Ахборот агентлиги бош мухбири Ашокраж Ядав бугун Агентликда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов билан учрашди.

Интервью шаклида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Халқаро конференциянинг аҳамияти, йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирнинг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш, зарур ахборот ва маълумотларни олиш учун барча шароитлар яратилганлиги ҳамда техник таъминот мавжудлиги таъкидланди.

Мавзуга оид