s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 785

Конститутциянинг 5-моддаси

Конституциямизнинг 5-моддасида “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир”, деб белгиланган.

Давлат рамзлари давлат мустақиллигининг белгиларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз рамзларида халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятлари, тараққиёт йўли акс эттирилган. Ҳар бир давлат рамзи бўйича алоҳида қонунлар қабул қилинган.

Хусусан, 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи” тўғрисидаги, 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби” тўғрисидаги, 1992 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси” тўғрисидаги қонунлар билан давлат рамзларининг шакли, тузилиши, улардан фойдаланиш тартиби белгиланган.

Ҳар бир қонунда фуқаролар, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзларини ҳурмат қилишлари шарт эканлиги мустаҳкамланган.

Давлат рамзларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Хонка туман адлия бўлими бошлиғи                                 Ф.Жаббаров

Мавзуга оид