s
Мамлакатимизда вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинди. Инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, деб асосий Қонунимизда мустаҳкамланган. Шунингдек, сўнги пайтларда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатлари кучайтирилаётгани фикримизнинг ифодасидир.
Дарҳақиқат, қонун ижодкорлиги соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1092-сонли Қонунда Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган бўлиб, вояга етмаганлик даврида содир этилган ўта оғир бўлмаган жиноятлар учун жазони ўтаб бўлган шахслар судланмаган ҳисобланади (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно), шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилиб, судланмаганлик ҳолати, яъни ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этилган ўта оғир бўлмаган жиноят учун жазони ўтаб бўлган шахслар судланмаган деб ҳисобланади, деб белгиланди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ўта оғир жиноятлар ёки жазони ўтаб бўлганидан кейин 18 ёшга тўлгунига қадар қасддан содир этилган янги жиноятлар ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди. Энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, жазо муддатлари, яъни вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.
Жамиятда ҳар бир шахсни ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг муҳим мезонларидан бири мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунларга риоя қилиш ва уларнинг амалий ифодаси ўлароқ аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш ўз навбатида самарадорликни янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Ватан тараққиётида ҳар бир шахснинг муносиб ўрни борлигини барча бирдек хис этса, эртанги кунимизнинг эгалари бўлган ёш авлодларни баркамол бўлиб улғайиши, таълим-тарбиясига эътиборли бўлиш кенг имконият эшикларини очилишига замин ҳозирлашига зарра шубҳа йўқ.
Шунинг баробарида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатимизнинг энг олий мақсади. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу ишларни ҳар жиҳатдан муносиб эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Инсон тақдири ва тарихига бефарқ бўлмаслик, шу жумладан ҳар бир шахснинг давлатимиз томонидан яратилган кенг имкониятлардан муносиб фойдаланган ҳолда ўз иродасини намоён этиш, илмий салоҳиятни янада ошириш истиқболимизнинг ёруғ бўлишини таъминлайди.
Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир
туман судининг девонхона мудири А.Рўзметов