s
Ассалому алейкум, кушним уй камераси оркали оёлимни видеога олиб бошка бир кариндошимизга ташлаб берябди. Ушбу холатда оркали мен канака йул тутишим керак. Мени аёлимни видеога олиб иккинччи шахсга олиб ташлаб берябди. Конуний канака жавоб олишим мумкин. Канака холатта жазо куллаш мумкин.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бу масалада зудлик билан боланинг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига кўра ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Шахсга доир маълумот деганда - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот тушунилади. (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун).
Бу маълумотлар қаторига шахсий исм-шарифи, яшаш ёки иш жойи, унинг тасвири, шунингдек у сир сақланишидан манфаатдор бўлган маълумотлар киради. Бундай маълумотларни тарқатган ҳар қандай шахс эса жавобгарликка тортилади.
Эътибор беринг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
▪️ фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси)
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов