s
Жазо муқаррарлигини таъминлашдан мақсадинсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлаш шунингдек ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялаш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 14-моддаси тушунтиришларига кўра, вояга етмаганлар, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Бироқ вояга етмаган шахслар Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 1851, 1852, 1853, 194, 1941, 1961, 2061, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан ишлар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари ихтиёрига берилиши ҳам мумкин, лекин Кодекснинг 194, 1941ва 1961-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган вояга етмаганларни ишларини комиссия ихтиёрига бериш мумкин эмас.
Ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши бу маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири ҳисобланади,бошқа шахс томонидан вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш эса маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига киради.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўришда, вояга етмаганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга, қонуний вакиллар иш материаллари билан танишишга ва манфаатларини ўзлари ифода этаётган шахс номидан илтимослар қилишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлилиги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.
Вояга етмаганлар, яъни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо қўлланилиши мумкин эмас, шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш лозимки, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Р. Бобажанов, Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди тергов судьяси