s
USD: Rub: Eur:
2024-03-23 696

Дарсга ҳалақит бериб, дарсни бузадиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
➖ тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
➖ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
➖ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
➖ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади.

Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.

Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
 базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
A.Abdusheripov

Мавзуга оид