s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 651

Устама ўқитувчининг бир ўқув йилидаги натижаларига қараб белгиланади. Бунда ўқитувчининг маълум муддат меҳнатга қабилятсиз бўлиши, декрет таътили олиши, малака оширишга бориши устамага даъвогарлик қилишга таъсир кўрсатмайди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
 тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига; 
 синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга; 
 тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
 ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Низомнинг 21 – бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

 Шунга кўра сизлардаги ҳолатда жамғармада пул етмаяпти деб, тайинланган устамани камайтириш ёки бекор қилиш нотўғри.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид