s
Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.
Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Хасанов