s
Aннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни мустаҳкамлаш юзасидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар, хоти-қизлар ва эркак ўртасилдаги тенг ҳуқуқлиликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ўрганилади.
Калит сўзлар: Конституция, гендер, ислоҳатлар, тенг ҳуқуқлилик.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасига кўра, отин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.
Гендер тенглик тушунчасига тўхталадиган бўлсак, гендер тенглик-бу жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади
Бугунги кунда, давлатимиз раҳбари Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналишидан бир бири мамалкатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу соҳада 25 тага яқин норматив ҳуқуқий хужжат қабул қилинган.
Гендер тенгликни таъминлар юзасидан давлатимизнинг хар бир соҳасида ислоҳатлар амалга оширилиб келмоқда.
Жумладан гендер тенгликни таъминлашнинг биринчи қадамлари
2019 йил 2 сентябр куни “хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинишидан бошланган.
Мазкур қонунига асосан ушбу соҳадаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, шунингдек давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида ҳақиқий тенгликка эришиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг иштирокини кенгайтириш, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида давлат томонидан гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўрилиши назарда тутилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорини қабул қилишни гендер тенгликни таъминлаш борасида амалага оширилаётган ишларни жадаллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Убшу қонунга кўра 2030 йилга қадар судьялар орасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга кўтариш белгиланган.
Хозирги кунда, гендер тенгликни таъминлаш бутун дунёда кузатилаётган тенденциялар халқаро судлар тизимидаги ҳам ўз аксини топиб, БМТ Бош ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан “10 март – Халқаро аёл судьялар куни” деб белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш” алоҳида мақсад қилиб белгиланган.
Юртимизда йил сайин юқори лавозимларда ишловчи аёллар сони ортиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига қарши яна бир муҳим қадам сифатида Давлат раҳбарининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан жамиятда аёлларни хўрлаш ва қадрсизланишларига қарши муросасизлик муҳитини яратиш вазифаси давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
Бу борада доимий, кўламдор ва салмоқли натижаларга эришиш учун эса умумий режа кўринишидаги ҳужжат, оддий тил билан айтганда, дастурул амал керак. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда айнан шу ҳужжат – 2020–2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда турли даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1500 нафардан ортиқ, шу жумладан вазирлик ва идораларда, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди. Ҳозирги кунда уларни турли раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш бўйича тизимли ўқувлар ташкил этилмоқда Ички ишлар вазирлиги тизимида 16 нафар аёл раҳбарлик, 6 нафар аёл ҳокимлик лавозимини эгаллади. Турли даражадаги давлат мукофоти совриндорлари бўлган хотин-қизлар сони 2 минг 22 нафарга етди. Бугунги кунга қадар 577 нафар аёл “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Суд ҳуқуқ соҳасидаги гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ ислоҳатларга келадиган бўлсак, бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш бутун дунёда кузатилаётган тенденциялар халқаро судлар тизимида ҳам ўз аксини топиб, БМТ Бош ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан “10 март – Халқаро аёл судьялар куни” деб белгиланди.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши томонидан гендер тенглини таъминлаш мақсадида бир қатор тарғибот ишлари ва тадбирлар ўтказиб келишмоқда:
Жумладан, жорий йилнинг 9 феврал куни Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан “Ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг иштироки” мавзусида форум бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча аёл судьялар иштирок этдилар.
Ҳозирги кунда, Ўзбекистонда сдьяларнинг 197 нафарини (14,1 фоиз) хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 32 нафар жиноят судларида, 117 нафари фуқаролик, 29 нафари иқтисодий ва 19 нафари маъмурий судларда фаолият олиб бормоқда.
Суд тизимидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ ўтган йили Судьялар олий кенгаши “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” йўналиши ғолиби бўлган эди. Шунингдек, Марокаш давлатида бўлиб ўтган Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг XVI конференцияда тарихда биринчи марта уч нафар ўзбек аёл судьялари иштирок этиб, ушбу халқаро тузилма аъзолигига қабул қилинган.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Умаров, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф. Эшматова, аёл-судьялар, олимлар ва илмий ходимлар кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган маърузалари билан чиқдилар.
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси 2023/2024 ўқув йили учун қабул қилинган жами 150 нафар тингловчилар қабул қилинган бўлиб, шулардан 39 таси хотинларни ташкил қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
7.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суднинг расмий сайти ww.konstsud.uz
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси
Солаева Дурдона Отаназаровна