s
1. Махсус иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун, шунингдек, қиймати 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ер участкаси ажратилганда, ушбу ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қиймати хўжалик жамиятининг устав фондига давлат улуши сифатида киритилиши мумкин.
2. Ер участкасининг қиймати талабтор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг (масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти) устав фондига Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хўжалик жамиятининг устав фондидаги давлат улушини бошқарувчи бошқа давлат органининг улуши ёкуд давлат органи иштирокида ташкил этилган бошқа хўжалик жамиятининг улуши (ушбу жамиятнинг устав фондидаги давлат улушини оширган ҳолда) сифатида киритилади.
3. Хўжалик жамиятининг устав фондига киритиш назарда тутилган ер участкаси давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозим,
4. Ер участкасининг қиймати устав фондига киритилган пайтдан бошлаб ep участкасига бўлган ижара ҳуқуқи хўжалик жамиятига тегишли бўлади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Ep участкасининг қиймати шаклидаги давлат улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги шарт.
6. Хўжалик жамияти янги ташкил этилган ёки ер участкасининг қиймати шаклидаги улуш устав фондининг 49 фоизидан ошиб кетган тақдирда, муассисларга устав фондининг 51 фоиздан ортиқ қисмини бошқа манбалар ҳисобидан амалда шакллантириш учун таъсис ҳужжатларида келишилган, олти ойдан уч йилгача бўлган муддат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг06.09.2024 йилдаги ПФ-135-сонли фармони. (https://www.lex.uz/pdfs/7096177)
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov