s
USD: Rub: Eur:
2025-12-01 717

Зўравонликнинг турлари ва шакллари

 

Инсон ҳуқуқлари - бу инсоннинг туғилишидан то вафот этгунига қадар умри давомида унга ҳамроҳлик қиладиган ҳуқуқ ва эркинликлар, ҳар бир шахснинг миллати, жинси, ирқи, этник келиб чиқиши тили, дини, эътиқоди,  ёки бошқа ҳуқуқий мақомидан қатъий назар, ҳеч қандай камситишларсиз барчага бирдек хосдир.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг
60-моддасида фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.

Дарвоқе, мамлакатимизда Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги қонунларимизда ўз ифодасини топган. Инсон ҳаётига хавф туғдириш, суиқасд қилиш каби жиноятлар энг оғир жиноятлардир. Шунингдек, Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон
қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақида асосий қонунимизда белгилаб қўйилган.

Зўравонликнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, жисмоний зўравонлик хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлиб, тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали
хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакллари мавжуд. Зўравонлик хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тарзидаги шаклларга эга.

Иқтисодий зўравонлик хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли,
хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келади. Руҳий зўравонлик хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини,
қадр-қимматини камситиш кабилар ҳам зўравонликнинг шаклидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир

туман судининг тергов судьяси                                           Бахтияр Рузметов

Мавзуга оид