s
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-октабрдаги 550-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 149-моддасига кўра фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, унинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади.
✅ Шунга кўра сиз ҳам ФҲДЁ органига ариза беришингиз керак. Аризга ушбу қоидаларнинг 151-моддасига кўра қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификатсияловчи ИД-картаси) ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;
агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.
Шунга мувофиқ сиз ҳам юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беришингиз керак.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов