s
✅ Низомга кўра, беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.
Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида Cоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши ташкил этилади.
Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг 1-босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади:
антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари;
тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли “Call-марказ” орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади, жумладан:
▪️ ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
▪️ даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti U.Babayev