s
Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқиш истагида бўлганлар учун қуйидаги имкониятлар яратилди:
Олий таълим ташкилотларига кириш тест синовларида "Юриспруденция" йўналишида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 25 сентябргача my.uzbmb.uz сайтида юридик техникумларни танлаши мумкин.
Бунда, абитуриентлар томонидан таълим тилини ўзгартирган ҳолда танловда иштирок этиши мумкин
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ Юридик техникумларда сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар 2024 йил 25 сентябргача Юридик техникумларга ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Бунда, ушбу фуқаролар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган ёзма имтиҳонлар натижаларига кўра тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Э.Рўзметов.
Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.