s
Амалиётда шундай ҳолатлар учрайдики, шахс соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмайди. Масалан, қўллари яхши ишламайдиган ёки фалажланган одам расмий ҳужжатларни тасдиқлай олмай қолиши мумкин. Бу ҳолатда улар нима қилиши мумкин?
Қонунчиликда бунинг учун махсус имконият назарда тутилган. “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/docs/5049511) қонуннинг 29-моддасига кўра, бундай шахсларга ўз қўли билан имзо қўйишнинг ўрнига факсимил имзодан фойдаланишга рухсат берилади.
Факсимил имзо – бу шахснинг шахсий имзоси ўрнини босадиган махсус тайёрланган штамп (клише) ҳисобланади. У ҳужжатларга худди муҳр сингари босилади ва қонуний кучга эга бўлади.
Шу билан бирга, ушбу модданинг 2-қисмида (https://lex.uz/docs/5049511)муҳим чеклов кўрсатилган: факсимил имзо фақат ногиронлиги туфайли ҳақиқатан ҳам ўз қўли билан имзо қўйиш имконияти бўлмаган шахслар учун қўлланилиши мумкин. XIVA TUMAN YURIDIK XIZMAT KO`RSATISH MARKAZI BOSH YURISKONSULTI A.ABDUSHERIPOV