s
USD: Rub: Eur:
2025-12-16 591

2026 йил 1 мартдан:

 давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади;

 фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;

 “vacancy.gov.uz” электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

 фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш 
ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

 тест натижалари 1 йилгача амал қилади;

 танловнинг қўшимча босқичи сифатида ўтказиладиган соҳавий билимларни баҳолаш бўйича тест синовлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади.Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti   U.Babayev

Мавзуга оид