s
USD: Rub: Eur:
2022-11-10 768

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси органлари томонидан иш юритувида жами мавжуд бўлган 2 трлн. 512 млрд. сўмлик ундирувларга оид қарийб, 184 мингта ижро ҳужжатларидан 1,5 трлн. сўмлик 115 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланди.

Тамомлаш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 21 500 тага кўпайди. Тамомланган ижро ишларидан, 86 мингга яқин ҳужжатлар бўйича 677 млрд. сўм амалда ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, 69 мингдан ортиқ суд ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида 278 млрд. сўм маблағлар давлат фойдасига амалда ундирилди.

Бундан ташқари, вилоятдаги мутасадди идора ва тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижасида, 11 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича 228 млрд. сўм солиқ қарздорликлари, 3,7 млрд. сўмлик йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маъмурий жарималари,
161 млрд.
сўмлик тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳамда коммунал ташкилотлар фойдасига 25,7 млрд. сўм маблағлар амалда ундирилишига эришилди. 

Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

Шунга кўра, Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ва туманлараро бўлимлари томонидан жорий йилнинг жорий йилнинг ўтган
10 ойи давомида дафтарларга 22 млрд. 359 млн. сўм ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 млрд. сўм кўп маблағлар ундирилди.

Шунингдек, юқоридаги фармонга асосан вилоятда суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси аҳволи таҳлил қилиниб, жорий йилнинг ўтган даврида 3 маротаба вилоят кенгашида муҳокама қилинди ва соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, вилоят кенгаши раиси томонидан 2022 йил 31 мартда “Вилоятда алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Мазкур “Йўл харитаси” ижроси юзасидан ўтган 10 ой давомида 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар алимент ундирувчилар фойдасига ундирилиб берилди.

Шу жумладан, 375 та ижро ҳужжатлари бўйича қарийб, 9 млрд. сўм алимент пуллари олдиндан тўлов асосида ундирилди, шулардан 4 та ижро ишлари бўйича (1 млрд.) ундирувчи ёки уларнинг фарзандлари номига уй-жойлар ўтказиб берилди.

Ушбу йўналишда мутасадди идоралар билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида, ўтган январь-октябрь ойларида 2 500 дан ортиқ оилалар ўзаро яраштирилди.

Шунингдек, барча туман-шаҳарларда ташкил этилиб келинаётган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да 1 500 нафарга яқин қарздор ишсиз алимент тўловчилар мавсумий ва доимий иш билан таъминлади.

Бундан ташқари, ўтган 10 ой давомида алимент тўлашдан бўйин товлаган
433 нафар
шахсларга маъмурий ҳамда 46 нафарига жиноий жазо чоралари кўрилиб, қонун устуворлиги таъминланди ва бу борада ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан фуқароларнинг мол-мулкига (пул маблағлари бундан мустасно) даҳл қилмаган ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир ва жавобгарлик чораларини қўлламаган ҳолда мажбурий ижро этиш механизмини (соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш институтини) жорий этиш белгиланган.

Фармон асосида Бюро директорининг 2022 йил 25 майдаги 82-сон буйруғи билан “Туманлараро ихтисослаштирилган ижро бўлимларида ижро ҳужжатларининг ижросини соддалаштирилган тарзда таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш” Тартиби тасдиқланди.

Ушбу тартиб асосида, Бюронинг Хоразм туманлараро бўлими томонидан ўтган давр мобайнида қарйиб, 44 мингта ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорлар билан “Cаll-markaz” орқали боғланиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда, 21 мингта ижро ҳужжатлари тамомланиб, давлат бюджетига
7 млрд. 646 млн.
сўм маблағлар ундирилиши таъминланди.

Булардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда қонуний ҳал этиш бўйича бошқарма томонидан доимий  назорат  ўрнатилган.

Жумладан, бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларига жорий йилнинг ўтган
10 ойи давомида 4 540 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1 232 тага камайган.

Шу каби, алимент ундируви билан боғлиқ мурожаатлар 729 тага камайишига эришилди.

Ўтган январь-октябрь ойлари давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4 260 таси ёки 94% ҳал этилган бўлиб, шуларнинг 1 564 та ёки 37% қаноатлантирилган, 2 692 таси ёки 63% юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шунингдек, ходимлар томонидан ўтган даврда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан 3 007 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 1 077 таси (шундан, телевиденияда 144 та, радиода 552 та, матбуотда 106 та ҳамда интернетда 275 та) оммавий  ахборот  воситаларида  ёритилди.

Мавзуга оид