s
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–277-сон, 08.09.2025 й.)га кўра, 2025 йил 1-октабрдан умумий ўрта таълим ташкилотларида 3 400 та штат бирлиги асосида янги мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу лавозим директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўрнини босади.
Эндиликда 0.5 штат асосида фаолият юритган ўринбосарлар лавозими тугатилади, уларнинг ўрнига тўлиқ ставкали мактаб маслаҳатчилари иш бошлайди. Мактаб маслаҳатчилари лавозим маоши директор ўринбосари маошига тенглаштирилади, шунингдек, менежерлик сертификатига эга бўлганларга 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 30 фоизлик устама тўланади.
Мактаб маслаҳатчилари ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш, хулқ-атворини баҳолаш, шахсий эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда етакчилик, жамоат ва ташаббускорлик фаолиятини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.
Шунингдек, хулқ-атворида муаммолар кузатилган ўқувчилар билан ишлаш мактаб психологи, ёшлар етакчилари, маҳалла ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилади. Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Д. Машарипов