s
USD: Rub: Eur:
2024-12-06 922

“Ер қаъри тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-987-сон, 31.10.2024 й.) қабул қилинди

 Қонун ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

✅ Ер қаъри ва ер қаърида табиий йўл билан жойлашган барча фойдали қазилмалар Ўзбекистоннинг давлат мулки бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ушбу мулк ҳуқуқи ҳар қандай шахснинг ерга ва сувга бўлган бирор-бир ҳуқуқига ёки мулкчилигига арамай қўлланилади.

 Давлат ер қаърини Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар ва чегараларда фойдаланишга беради.

 Ер қаъри участкалари олди-сотди, ҳадя, мерос қилиб қолдириш, омонат, гаров предмети бўлиши ёки ҳар қандай бошқача шаклда ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.

 Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:

▫️Вазирлар Маҳкамаси;
▫️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги; 
▫️Энергетика вазирлиги; 
▫️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; 
▫️Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
▫️“Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси; 
▫️маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид