s
USD: Rub: Eur:
2025-12-23 881

Экологияни асраб авайлаш ва мазкур йўналишдаги қонун устуворлигини таъминлаш

Бугунги кунда экологик муаммоларни бутун дунёда актуал мавзулардан бири бўлиб, инсон ҳаёти, саломатлиги ва иқтисодий ривожланиш учун бевосита хавф солиб келмоқда. Табиат ресурсларнинг чекланганлиги ва атроф муҳитнинг ифлосланиши экологияни муҳофаза қилишга нисбатан янада жиддий ёндошишини талаб этади.

Экологияни асраб авайлашнинг моҳияти яъни Экологияни асраб авайлаш – бу табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш хамда биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган узлуксиз жараёндир.

Экологик йўналишлари сифатида, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, Ер ва тупроқларни ифлосланишлардан асраш, ўрмонлар ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш, Чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш, аҳоли экологик маданият ва онгини ошириш, Экологияни муҳофаза қилиш фақат давлат эмас балки ҳар бир фуқаро ҳар бир ташкилотнинг масъулиятидир.

Экология хавфсизлик ва унинг аҳамияти шундаги Экологик хавфсизлик – жамиятнинг барқарор ривожланиши, аҳоли саломатлиги ва табиий ресурсларни сақлаб қолиниши учун зарур шартидир.

Экологиядаги муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаса улар иқтисод, қишлоқ хўжалиги сув таъминоти ва инсон саломатлиги жиддий зарар келтиради.

Экологияда, Қонун устуворлигини таъминлаш жумладан экология соҳасидаги қонун устуворлиги таъминлаш миллий хавфсизлик даражадаги муҳим вазифадир, бу соҳада қабул қилинган қонунлар ва қарорларга риоя қилиш катта аҳамиятга эга.

Экология қонунчиликнинг асосий вазифалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқий нормаларни белгилаш, ифлосланишнинг олдини олиш, экологик назорат тизимини шакллантириш, Корхона ва ташкилотларнинг жавобгарлигини белгилаш фуқароларнинг экология ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.

Бугунги кунда, экология соҳасида бир неча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2025 йилдаги №ПФ-217-сонли “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиши чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониэкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур Фармонга асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб,экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарори қабул қилинган. Мазкур қарорнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармониижросини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ушбу йўналишда давлат органларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини ҳамда Ўзбекистон экологик партиясининг фуқаролар экологик билимларини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қилинган.

Умуман олганда, экология соҳасидаги маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласида, Атроф муҳитни ифлосланиши учун жарималар, зарарни қоплаш мажбуриятини, жиддий ҳолларда жиноий жавобгарлик масалаларида кўриб чиқилади.

Экологияни асраб авайлаш ва бу йўнилишда қонун устуворлигини таъминлаш – инсон жамият ва давлатнинг узвий ҳамкорлиги талаб қиладиган долзарб масаладир. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни келажак авлодларга етказиш барқарор ривожланишнинг асосий шартидир.

Экологияни муҳофаза қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш – давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг ўзаро ҳамкорлигини талаб қиладиган муҳим вазифадир. Тоза муҳит, соғлом жамият ва барқарорлик келажак шу орқали таъминланади.

 

Д.Шарипов, Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси                                                                                                                 

Мавзуга оид