s
USD: Rub: Eur:
2021-12-01 595

Хоразмда коррупция бўйича 9 ойда 149 нафар шахс айбланган

Хоразм вилоят судларида жорий йилнинг ўтган 9 ойида коррупция билан боғлиқ 158 нафар шахсга нисбатан 112 та жиноят иши кўриб тамомланган ва 149 нафар шахсга нисбатан 109 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокимлигида ўтган Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишида вилоят суди раиси Баҳодир Полванов маълум қилди.

Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишларини жамоатчиликка етказиш бўйича ўтказилган йиғилишида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари, ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Унда коррупция билан боғлиқ жиноятларни юзага келтираётган шарт-шароитлар, жорий йилнинг ўтган  9 ойида вилоятда шу тоифадаги аниқланган ва судда кўрилган ишларнинг таҳлили ҳақида ахборот берилиб, иштирокчиларнинг келгусида коррупция жиноятларининг олдини олиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Маълумотларга кўра, ҳудудда 9 ойда коррупция билан боғлиқ судда кўрилган ишлар бўйича айбдор деб топилган шахсларнинг 26 нафарига жарима, 1 нафарига муайян ҳуқуқцдан маҳрум қилиш, 57 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 23 нафарига озодликни чеклаш, 36 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1 нафарига шартли ҳукм ва 6 нафарига бошқа асосларга кўра ҳукм чиқарилган.

Йиғилиш давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоларидан жавоб олишди.

Мавзуга оид