s
Фармонга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/18023) тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади;
ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига – 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага – 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
1 йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилади.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов