s
USD: Rub: Eur:
2025-09-29 956

Кредит фоизлари ва ер ижараси шартномалари юзасидан Олий суд Пленуми қарори асосида янги тушунтиришлар. (Бир нечта пленум қарорларига ўзгартиришлар киритилди)

Кредит фоизларини ҳисоблашда муҳим ўзгариш
2025 йил 29 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 10-сонли қарори билан суд амалиётига бир қатор янгиликлар киритилди.

- Энди кредит қарзи бўйича суд буйруғи чиқарилганда, қарз суммага фоиз ёки неустойка ҳисобланмайди.

- Агар қарз ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, у ҳолда ҳам бу қарор чиқарилган санагача фақат асосий сумма ундирилади. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 327-моддаси (1-2 қисмлари) ва 734-моддасида назарда тутилган фоизлар, шунингдек 744-модда (3-қисм) бўйича неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.

Масалан, агар 2024 йил 1 январигача ҳал қилув қарор қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан кейин ҳам унга қўшимча фоиз ёки неустойка ҳисобланмайди.

Бу тартиб суд буйруғи орқали ундириш ҳолатларига ҳам тааллуқлидир.

Прокурор ўз хоҳиши билан ер ижараси шартномасини бекор қилиш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин эмаслиги қоидаси белгиланди.

Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ, шартномани бекор қилиш фаќат тарафлар ўзаро келишган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Прокурор фақат шартнома тарафлари манфаатида мурожаат этган тақдирдагина даъво аризаси киритиши мумкин. Бунда шунингдек, судгача низони ҳал этиш учун зарурий расмий тартиб – масалан, талабнома юбориш – бажарилган бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори.
Xiva tumani adliya bo‘limi yuridik xizmat 
ko‘rsatish markazi boshlig’i          A.Hasanov

Мавзуга оид