s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 472

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонун 17-моддасига кўра фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши; 
қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
 бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши; 
 ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Эътибор берган бўлсангиз, Қонуннинг 17-моддасида фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар санаб ўтилган. Шулардан бири — номзод “қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши” лозимлиги ҳақидаги мезондир.

Норматив матнда “қоида тариқасида” (яъни, одатда, одилона ҳолларда) деган иборанинг қўлланилиши ушбу талабнинг императив (яъни, мажбурий) эмас, балки диспозитив (яъни, истисно ва ҳолатга қараб қўлланилиши мумкин бўлган) характерга эга эканлигини билдиради.

Шунга кўра:
✅ Номзод олий маълумотли бўлиши мақсадга мувофиқ, аммо мажбурий эмас;
✅ Агарда номзод олий маълумотга эга бўлмаса-да, бошқа талаблар — яъни, камида 5 йил ҳудудда яшаганлик, ташкилотчилик қобилияти, ҳаётий ва иш тажрибаси, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш каби мезонларга етарлича мос келса, у ҳолда номзодликка қўйилиши мумкин.

✅Бу ёндашув қонун ижросида мослашувчанлик ва ҳаётийлик принсипларини таъминлайди, яъни ҳар бир номзод индивидуал жиҳатдан кўриб чиқилиши, унинг реал ижтимоий обрўси ва салоҳияти эътиборга олиниши кераклигини англатади.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид