s
Жиноят ишлари бўйича Тупроққальа туман судининг 2025 йил
21 январь кунидаги ҳукми кўра С.Шодиев келини Н.Саидова билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Хоразм вилоятида яшовчи номаълум шахсга гиёвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиб ўтказиш мақсадида соф оғирлиги 993,57 грамм бўлган, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган кўп миқдордаги гашиш гиёвандлик воситасини келини Н.Саидовани белига аёллар рўмолига ўраб боғлаш орқали яшириб, 2024 йил 13 сентябрь куни Сурхандарё вилояти, Денов туманидан Хоразм вилояти ҳудудига автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кириб келаётган вақтида Тупроққалъа тумани “Ҳазорасп” маҳалласида жойлашган “Саримой” блок
-постида Хоразм вилояти ИИБ, ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида гиёвандлик воситасини келгусида сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб қўйганлиги аниқланиб, далилий ашёлар ҳужжатлаштирилиб олиниши оқибатида, жиноий фаолиятини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан гиёвандлик воситасини келгусида сотиб ўтказишга суиқасд қилишган.
Судланувчи С.Шодиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,273-моддаси 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва Н.Саидовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Тупроққальа туман суди раиси И.Исмаилов