s
2025 йил 27 январ куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан фуқаро Б.Бабаев (исми шарифлар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, қонуний ечим қабул қилинди.
Бугун мамлакатимиз таррақиёти янги-янги чўққиларни забт этмоқда. Лекин келажагимизга таҳдид солувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Жамиятимиз гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муамола қилиш жинояти билан кўрашаётган бир пайтда, орамизда бу каби қилмишларни содир этаётган шахсларнинг хамон учраётганлиги ачинарли ҳолат.
Бироқ ҳар кандай жиноий қилмишга жавобгарлик белгиланган.
2024 йил 12 ноябрь куни соат 1555 дан соат 1608 гача бўлган вақт оралиғида Хива тумани Журён қишлоғи “Журён” маҳалласи ҳудудида вилоят ИИБ ТҚГ ЖҚБ ва ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хива тумани ИИБ ТҚХ ЖҚГ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш” тезкор-қидирув тадбири жараёнида бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, автомашинаси ва ўзининг ёнлари кўздан кечирилганида, у эгнидаги спорт шимини белбоғи ичида 2 бўлак қора рангли пакетга ўралган вазни 1.79 гр. кўп миқдордаги “Героин” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай келгусида ўзи истеъмол қилиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги аниқланган.
Ушбу жинояти учун Б.Бабаевга жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси
Жуманиёзов Жамолбек Шакирович