s
USD: Rub: Eur:
2021-12-02 933

Урганч шаҳрида 30 000 АҚШ долларига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Ю., фуқаро Ш.га тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Урганч шаҳар ҳудудида танишининг номида бўлган 2 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид