s
USD: Rub: Eur:
2024-12-19 249

Ўқувчини синфдан синфга кўчириш мумкинми?

Баъзида ўқувчини фақат йил оҳирида синфдан синфга кўчириш мумкин, бошқа ҳолатда бунга рухсат берилмайди, деган мазмундаги хабарларни эшитиш мумкин. Лекин бу нотўғри.

Ўқувчини йил ўртасида ҳам, йил оҳирида ҳам синфдан синфга, мактабдан мактабга кўчириш мумкин.

Умумтаълим мактаби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига кўра (https://t.me/Yurist_Xizmati/9771) ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки у тугаганидан кейин бир синфдан бошқа синфга ёки бир умумтаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. (https://lex.uz/docs/3137130)

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами № 2684) 11-бандида ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган (https://lex.uz/docs/2678463).

Бунда Низом 15-бандига асосан ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талонини беради.

✅ Хулоса қиладиган бўлсак, ўқишни кўчириш юқоридаги тартибга амалга оширилади.

Шунга ўхшаш фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti

Мавзуга оид