s
Бундан ташқари МК 433-моддада белгиланган ўриндошнинг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги қоида соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
✅Ш ундай экан сизлар 2 ставка ишлашингиз мумкин. Бунда иш вақти билан боғлиқ қоидалар қўлланилади.
Хусусан, умумий қоида бўйича яъни МК 185-моддаси бўйича ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги, ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун:
• олти кунлик иш ҳафтасида — етти соатдан;
• беш кунлик иш ҳафтасида — саккиз соатдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Айтганимиздек, бу умумий қоида. Энди қаранг! МК 478-моддасига мувофиқ ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг ҳар кунги иши (сменаси) давомийлиги:
• олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан,
• беш кунлик иш ҳафтасида эса — етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Айтиш керакки, бу чеклов 1 ставка учун белгиланган меёр саналади. Аввалги жавобда айтганимиздек, сизларда кунлик 5 соатлик иш режими белгиланган ва сизлар ҳафтасига 6 кун ишласангиз бу 30 соатни ташкил этади. Бу ҳам 1 ставка учун белгиланган меёр саналади.
Агар ходим 2 ставка ишласа, унда ҳафтасига 60 соат ва кунига 10 соатлик иш режимида ишлаши талаб этилади. Шунга мувофиқ агар иш вақти соат 8.00да бошланса, унда ишнинг тугаш вақти 19.00ни ташкил этиши керак. Бунда тушлик вақти (умумий ҳолатда 1 соат) иш вақтига қўшилмайди. Шу сабабли сизлардаги ҳолатда режимда ишлаш талаб этилади.
Бу ҳолатда иш юкламаси ҳафтанинг бир кунига мутаносиб равишда тақсимланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов