s
USD: Rub: Eur:
2024-12-06 189

Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларга зўр солиқ имтиёзлари мавжуд. (https://t.me/avantaj_buxgalteriya/630)

Соддароқ айтганда корхонанинг ягона таъсисчиси “ногиронлик жамияти” бўлса, корхона қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлади:

Қўшилган қиймат солиғи. Солиқ кодекси 243-моддасида (https://lex.uz/docs/4674902) бундай корхоналарнинг айланмаси ҚҚСдан озод қилинади дейилган. 

Фойда солиғи. Солиқ кодексининг 337-моддасига (https://lex.uz/docs/4674902) асосан фойда солиғини ноль ставкада тўлайди. 

Мол-мулк солиғи. Бундай корхоналар мол-мулк солиғидан ҳам тўлиқ озод қилинган. СК, 414-модда.  (https://lex.uz/docs/4674902)

Ер солиғи. Солиқ кодексининг 429-моддасига  (https://lex.uz/docs/4674902)асосан ушбу корхоналар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент қўлланилади.

Айланмадан олинадиган солиқ. Солиқ кодексининг 467-моддасиг (https://lex.uz/docs/4674902)а асосан айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ҳам ноль фоиз қилиб белгиланган. 

Юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. 

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид