s
USD: Rub: Eur:
2021-10-23 247

Тахминлар поёнига етди,Жалолиддин Мангуберди сўнги манзили айтилди

Сўнгги йилларда юртимизда буюк аждодларимизнинг тарихи, ватанпарварлиги ва жасоратини тарғиб қилиш, ёшларни Ватанга садоқатли ҳамда жасоратли қилиб тарбиялаш мақсадида уларнинг ибратли тарихини ўрганишга катта эътибор қаратилиб, бу борада самарали ишлар ҳам амалга ошириляпти. Хусусан, Жалолиддин Мангуберди тарихини чуқур тадқиқ этиш ва унинг янги саҳифаларини очиш борасида 2020 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 336-Ф сонли фармойиши қабул қилинган эди. Фармойишда 2021 йил ноябрь ойида юртимизда “Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш” мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу конференцияга тайёргарлик жараёнида халқаро илмий муассасалар ва тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилиш, Туркия, Покистон ва бошқа хорижий мамлакатларга илмий сафарлар ташкил қилиш каби вазифалар ҳам бор эди.
Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази хамда “Жалолиддин Мангуберди” фонди томонидан ташкил қилинган ишчи гуруҳ аъзолари - Ўзбекистон Республикси Жамоат хавфсизлиги унверситети профессори Жумабой Рахимов, Республика Манавият ва маърифат маркази Хоразм вилоятбўлими раҳбари, Жалоладдин Мангуберди фонди раиси Бекзод Абдримов ва Ўзбекистон МТРК вакиллари жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Диярбакир шаҳридаги Дижле унверситетида ташкил қилинган “Силван ва Султон бмпинчи Қиличарслон” халқаро симпозюмида иштирок қиляптилар. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси амалий кўмаги билан 15 октябрь куни ишчи гуруҳ симпозюм бўлиб ўтадиган Дижле университетига ташриф буюриб, университет маъмурияти томонидан илиқ кутиб олинди.
Симпозюмда хорижий мамлакатларнинг 50 дан ортиқ унверситетларидан 130 та  тарихчи ва адабиётшунос олимлар ташриф буюрган  Силван ҳамда Диярбакирнинг XII-XIII асрлардаги ҳаётига тааллуқли илмий тадқиқотлар натижалари билан ўртоқлашадилар.
Ушбу симпозюмнинг битта шўбаси бевосита Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаётининг Туркиядаги сўнги йиллари ҳақида бўлиб ўтди. Симпозюмнинг дастлабки кунида иштирок этган Силван ҳокими Мурат Ўзтурк ҳамда Диярбакир вилоят ҳокими Мунир Каралўғлулар ҳам маъруза қилиб Жалолиддин Мангубердининг жасорати ва қаҳрамонлигини эътироф қилдилар. Султон Жалолиддин Мангубердининг тарихи борасида илмий изланишлар олиб бораётган Дижле унверситети Тарих бўлими доценти Октай Бозан маърузасида саркарданинг қабри Силван ҳудудида эканлиги ҳақидаги ўз фикрларини билдирди. Диярбакир ҳокими Мунир Каралўғлу Жалолиддин Мангубердининг қабри дея таъкидланаётган жойни обод қилиш ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, симпозюм доирасида Ўзбекистон Республикси Жамоат хавфсизлиги унверситети профессори Жумабой Рахимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари, “Жалолиддин Мангуберди” фонди раиси Бекзод Абдиримов, шу билан бирга туркиялик олимлар – Хасан Гейикўғлу, Кенан Зия Таш, Тулай Метин сингари олимлар ҳам Жалолиддин Мангуберди тўғрисида маъруза қилдилар.
Симпозюм иштирокчилари томонидан навбатдаги шўъба йиғилишлари ва келгуст кунларда ҳам янгидан-янги тадқиқот натижалари эълон қилиниши кутилмоқда. Сомпозюм фаолияти давом этмоқда.

Диярбакирда бўлиб турган Хоразм вилояти ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг бир гуруҳ олимлар ва журналистлардан иборат ишчи гуруҳи Дижле университети доценти Октай Бозан ва бошқа олимларнинг аниқлаган маълумотларига асосан Жалолиддин Мангубердининг қабри дея топилган манзилга бордилар. 
У ерда бўлиб турган Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари, “Жалолиддин Мангуберди” фонди раиси Бекзод Абдиримов: “Мана ҳозир ишчи гуруҳнинг Туркиядаги иккинчи кунида Силван ва Диярбакир ҳокимлари, Дижле университети ректори ва Тарих ва адабиёт бўлими раҳбари, доцент Октай Бозан ҳамда Арафат Яздайларнинг аниқ далилларга суянган ҳолда айтишига кўра Жалолиддин Мангуберди дафн қилинган жой дея кўрсатилган манзилга етиб келдик. Бу ерда Силван – Маяфариқин шаҳри қалъаси қолдиқларини кўрмоқдамиз.

Манбаларда Жалолиддиннинг мана шу деворлар ортига дафн қилингани айтилмоқда. 1970 йилга қадар бу деворлар ёнида ҳеч қандай иншоот бўлмаган. Энг қизиқарли жиҳати шундаки, мана шу қалъа яқинида Фаридун жомъе масжидининг тиклангани ўзига хос рамзий маънога эга. Бу жойда журналист Ҳилола Назирова билан репортажлар тайёрламоқдамиз. Устозимиз Жумабой Рахимов эса бугунги топилмаларимиздан ниҳоятда ҳаяжонланмоқдалар. Улар тўлқинланиб, фахрланиб, ҳаяжон билан таасуротларини айтмоқдалар. Бизнингча Жалолиддин Мангуберди қабри хусусидаги 25 йиллик тахминлар поёнига етиб, мана шу жой унинг сўнги манзили сифатида белгиланмоқда.

Мавзуга оид